Кетиш керакми ё қолиш?
Дарёўз Россияда яшаётган ватандошларимизнинг бугунги ҳоли, ҳаёти, дарду-ташвишлари билан ўртоқлашмоқда.
"Аввал 400 долларга ишлаган муҳожирнинг ойлик тушуми энди 200 долларга тушди-қолди".
"Очиғини айтсам, оиладан узоқда, совуқ об-ҳавода яшаш жонимга тегган эди. Читада қаҳратон 45-50 даражагача совуқ бўлади".
"Энди муҳожирларни янада эзиш бошланади. Айниқса, бу ернинг ҳокими мигрантларни ёмон кўрадиган миллатчи одам".
"Бир кунда 2500 рубль оламан, ёғоч кесадиганларга эса кесган ёғочлари сонига қараб пул тўланади. Иш камайган. Икки кунда бир ишга чиқяпмиз. Хўжайин заводни ёпсак ҳам керак, дейди".
"Ҳозиргача февраль ва март ойи учун ҳақимизни ололмадик. Эртадан иш жойимиздан чиқариб юборади. Уйга қайтай десам авиачипта нархи осмонда (25-30 минг рубль)".
"Ҳозир кўпчилигимиз воқеаларнинг ёмон тарафга ўзгаришидан ваҳимага тушиб, қўрқиб яшаяпмиз. Гўё жаҳон уруши бошланиб кетади-ю, шу ерларда ўлиб кетадигандекмиз".
"Туркияга кетай десам, у ерда ҳам шу аҳвол, Қозоғистонда ҳам. Масъул раҳбарлардан Европага виза олишни соддалаштиришни сўрардим".