Мигрантларимиз авиабилет нархлари ошиб кетаётганидан шикоят қилишмоқда
Россиядан қайтиш учун турли Россия авиакомпанияларидан авиачипта олиб уйга қайтмоқчи бўлган, лекин қатновлар бекор қилинганидан кейин Ўзбекистон ҳаво йўллари ё Қанот Шарқ рейсларига билет олишга уринаётган ватандошларимиз нархлар жудаям ошиб кетганидан шикоят қилишмоқда.
Ҳа, масалан, бугун, эрта ва индинга Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига онлайн сотувда билет қолмаган.
Лекин 9 мартдан 12 мартгача 3,5-4,1 млн.сўмдан, 13 мартдан 15 мартгача 2,3 млн.сўмдан. 16-22 март кунларига 1,9 млн.сўмдан, 23-25 март саналарига 1.6 млн.сўмдан, 26-31 март саналарига 1,5 млн.сўмдан авиачипта харид қилиш мумкин (айни соат ҳолатига).
Шунинг учун ватанга қайтиш тўғрисида якуний бир тўхтамга келган бўлсангиз, шу тиғиз кунларга эмас, 1 ҳафта, 10 кун кейинги саналарга авиачипта олиш йўлини тутинг.
Ўзбекистон йўналишига авичипталар нархи ошиб бораётгани фақат қатор рус авиакомпаниялари ўзининг халқаро рейсларини бекор қилаётгани билан эмас, бу қалтиқ даврда тинч ва осойишта Ўзбекистонда бўлиб туришни истаётган юқори ва ўрта даромадли ИТ, банк-молия, дизайн, технологиялар каби касб эгалари бўлган россияликларнинг кун сайин кўпайиб бораётганига ҳам боғлиқ.
P.S. Онлайн авиачипта сотиб олиш учун ҳавола: https://book.uzairways.com/ru/
@the_bakiroo
- https://book.uzairways.com/ru/uzairways.com