18K138Telegramda ochish
S7 авиакомпанияси барча халқаро рейcларини бекор қилди. Хусусан, Ўзбекистонга ҳам Мигрантларимиз учун ёмон янгилик. S7 авиакомпанияси барча халқаро рейcларини бекор қилди. Компания Ўзбекистонга ҳам ҳафтасига 10га яқин рейсларни бажарган. Афсуски, бу рейслар ҳам тўхтайди. S7 асосан лизинг ёки ижарага олинган самолетлардан фойдаланиб келган. Бу самолетларни энди эгаларига қайтариш керак. Охирги уч кунда Россиядан Ўзбекистонга авичипталар нархи ҳам ўртача 2 баробарга қимматлади. Авиачипталарга талаб нафақат мигрантлар томонидан, балки яқин хорижда тинчгина яшаб туришни хоҳлаётган ёки армияга боришни истамаётган Россияликлар тарафидан ҳам ортиб бормоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin