Air Astana'нинг Россияга парвозларини бекор қилиши Ўзбекистон ҳаво йўлларига юкламани янаям оширади
Air Astana Россияга ва Россиядан ҳафтасига юзлаб авиарейсларни амалга ошириб келган. Қатновларнинг тўхтаб қолиши, шубҳасиз, жануб йўналишида парвоз қилувчи кам сонли авиакомпанияларга юкламани ҳаддан зиёд оширади. Улар орасида Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳам бор. Air Astana ўрта ва юқори даромадли йўловчилар учун нафақат Қозоғистонга, балки Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга қулай транзит йўлакларини таклиф этиб келган.
Россия ҳудудида тижорат парвозларини суғурталаш тўхтатилганлиги сабаби ҳақиқатга жуда яқин бўлиши мукин. Чунки компания асосан ижара ва лизинг шартларида Ғарб давлатларидан олинган самолетлар паркидан фойдаланади. Шунингдек, компаниянинг энг йирик акциядорларидан бири британиянинг BAE Systems PLC ҳисобланади.
Аввалроқ, ўтган ҳафта Озарбойжоннинг AZAL ва Buta Airways компаниялари худди шунга яқин формулировка билан Россияга қатновларни тўхтатган эди. Яна қандай авиакомпаниялар шундай тақиқларга борши мумкин? Улар орасида Ўзбекистон ҳаво йўллари ё Шарқ Қанот борми?
Бунинг учун фойдаланилаётган самолетлар мулк ҳуқуқи ва суғурталаш шартларига қараш керак бўлади.
@the_bakiroo