17K59Telegramda ochish
Турклар ҳам Россияга авиақатновларни тўхтатмоқда Туркиянинг энг йирик лоукостери Pegasus Россияга қатновларни тўхтатмоқда. Сабаб ўлароқ суғурта, қайта суғурта ва лизинг шартларидаги хусусиятлар кўрсатилган. Pegasus Москва, Санкт-Петербург, Минеральные Воды, Грозный, Махачкала ва Краснодар шаҳарларига парвозларни амалга ошириб келган. Шунингдек, кечадан бошлаб Turkish Airlines россияликларга Туркиядан учинчи мамлакатларга авиачипта сотишни тўхтатган. Ҳозирча компания фақат Россияга ва Россиядан авиақатновлар учун ўз рейсларига авичипталар сотмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin