16K30Telegramda ochish
Танзила Нарбаева ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақидаги хабар билан твиттер ва телеграм каналлари орқали бўлишди. Сенат раисига кўра, бойкотнинг бекор қилиниши билан Ўзбекистондан пахта маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилишни кенгайтириш, шунингдек, тўқимачилик саноатига хорижий сармояларни жалб қилиш йўлидаги сўнгги асосий тўсиқ бартараф этилди. Ушбу натижага Давлат раҳбарининг сиёсий иродаси, шунингдек, Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ХМТ ва уч томонлама шериклар билан биргаликда, фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштирокида амалга оширилган кенг қамровли ишлар туфайли эришилди, дейилади хабарда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin