"Тенге курсининг шаклланиши рубль динамикасига боғланган эмас"
Қозоғистон Миллий банки раиснинг ўринбосари Алия Молдабекова тенге курси, интервенциялар ва истиқболдаги динамикалар бўйича қатор саволларга жавоб берган.
Молдабекова регуляторнинг охирги кунлардаги қарорлари, директивалари ва валюта бозорида юзага келган вазият тўғрисида ҳам тўхталган.
Унга кўра рублнинг шаклланган тарихий 5-6 тенгелик курси янги реалликларни ифодаламайди ва қандайдир тарихий паритетларга ориентир олиш мутлақо асоссиз ҳисобланади.
Рубль курсига бозор реакцияси ва ҳиссиётли рискнинг таъсир қилиши давом этади ва у фундаментал омилларни акс эттирмайди, шунинг учун тенге динамикаси рублнинг хатти-ҳаракатларидан тобора кўпроқ узилиб боради ва бу асослидир, деган Молдобаева.
Шунингдек, тенге курси қайси манбалар ҳисобидан қуватланаётгани очиқланган. Февраль ойи давомида қарийб 1 миллиард долларлик интервенция қилингани айтилган.
- https://nationalbank.kz/ru/news/novosti/13206nationalbank.kz