17K102Telegramda ochish
"Бир қўлли қилинган" монопол лабораториялар бўйича суриштирув амалга оширилади Кунўз бир гуруҳ тадбиркорларнинг шикояти бўйича пойтахт минтаақасида барча давлат шифохоналарининг лабораториялари хорижда очилган битта корхона қўлига топширилгани масаласини ўрганишни бошлаган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги жами 178та оилавий поликлиника ҳамда кўп тармоқли поликлиникаларга қарашли лабораториялар “Intermed Innovation” қўшма корхонасига топширилган. Натижада, “Intermed Innovation” Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида клиника-диагностик лаборатория хизматларини кўрсатиш бўйича рақобатчилардан анча устун (эҳтимол монопол) мавқега эга бўлган. Мазкур ҳолатга Монополияга қарши кураш қўмитаси эътибор қаратган ва дастлаб ўрганиш ишларини бошланганини эълон қилган. Бир ой аввал биз "ёмон ва сифатсиз давлат хизматини хусусий монопол хизматга алмаштириш билан боғлиқ зараркунандалик" ҳаракатларига эътибор қаратган эдик. Шотландияда, офшорда, қанақадир 339 та компания пропискада бўлган квартирада рўйхатдан ўтган бенефицарлар фойдасига чиқарилаётган қарорлар коррупцион нуқтаи назаридан ҳам баҳоланиши керак. Лекин ҳатто каллакланган декларациялашни жорий қилиш йиллар давомида пайсалга солинаётган мамлакатда коррупцияни коррупция деб аташга журъат топилишига ким ишонади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin