35K341Telegramda ochish
Ёмон ва сифатсиз давлат хизматини хусусий монопол хизматга алмаштириш давом этади: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги лабораториялар "бир қўлли" қилинади Ўзбекистонда ёмон ва сифатсиз давлат хизматларидан воз кечиш, айни пайтда уларнинг ўрнига ундан ҳам ёмон вариант - хусусий монополияларни яратиш сиёсати давом этади. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 7 январдаги 2- сонли буйруғига кўра (нусхаси мавжуд), Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг барча оилавий поликлиникалари, тиббиёт бирлашмаларининг марказий поликлиникалари - жами 178 та тиббиёт муассасасининг лабораториялари Марказлашган клиник диагностика лойиҳаси доирасида Intermed Innovation МЧЖ ҚКга топширилади. Мазкур корхона клиника-диагностика лабораторияси хизматлари бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ягона монопол компанияга айланади. Маълум бўлишича, вазирлик ва оператор "Intermed Innovation" МЧЖ ҚК ўртасида концессия шартномаси имзоланган. "Intermed Innovation" МЧЖ ҚК қандай йўл билан ёки қандай жараёнлар орқали лойиҳа оператори этиб танлаб олинганлиги, концессия шартлари, хусусан, ҳар бир тадқиқот тури бўйича лаборатория диагностикаси хизматининг энг юқори қиймати аниқлаштирилмаган. Очиқ маълумотларга кўра, "Intermed Innovation" МЧЖ ҚК 99,3% улуши Шотландиядаги офшорда, EDINBURGH, OFFICE 7, 196 ROSE STREET манзилидан рўйхатдан ўтган Silverdale Trade L.P. га тегишли ҳисобланади. Интернетда мазкур манзил жудаям машҳур ҳисобланади, чунки бу манзилда оз эмас, кўп эмас, нақ 339 та компания рўйхатдан ўтган. Уларнинг аксари собиқ совет ўлкаларидаги коррупциялашган сиёсий ё бизнес элиталарга таалуқли офшорлардир. "Intermed Innovation" МЧЖ ҚК билан Ўзбекистонда "HEALTH LAB PLUS" МЧЖ, шунингдек, солиқ ва божлар тўланмайдиган Жиззах эркин иқтисодий зонасидан рўйхатдан ўтиб олган "BEK OIL" МЧЖ, "JIZZAKH YM" МЧЖ ҚКлар аффилланган. Аффилланган жисмоний шахслар қаторида очиқ маълумотларда О.Живетин, С. Қурбонов кабилар қайд этилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin