20K208Telegramda ochish
Олтита вилоятда мол-мулк солиғи бўйича ставкалар пасайтирилди. Ўзбекистон қонунлари унча ишламайдиган Андижонда шу иш ҳам номигагина бажарилди Мол-мулк солиғи бўйича Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан юборилган тавсиялардан кейин 6 та вилоятда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалар бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Бухоро вилояти бўйича: Вилоят марказидан ташқари барча туманлар учун 0,7дан 0,9гача бўлган камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган. Наманган вилояти бўйича: Вилоят марказидан ташқари барча туманлар учун 0,6дан 0,8гача бўлган камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган. Андижон вилояти бўйича: Андижон шаҳри, Андижон, Булоқбоши, Жалақудуқ, Избоскан, Қўрғонтепа, Асака, Шаҳрихон туманларида камайтирувчи коэффициент қўлланилмаган. Эътиборлиси, Булоқбоши, Жалақудуқ, Қўрғонтепа республика бўйича энг чекка ва қашшоқ туманлардан ҳисобланади. Ҳатто шуларга ҳам камайтирувчи коэффициентлар жорий этилмаган. Навоий вилоятида: Вилоят маркази, Кармана ва Қизилтепадан бўлак туманларда 0,5дан 0,9гача пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилган. Сурхондарё вилоятида: Вилоят маркази ва Деновдан бўлак барча ҳудудларда 0,5дан 0,9гача пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилган. Қашқадарё вилоятида: Қарши шаҳри ва тумани, Шаҳрисабз шаҳридан бўлак ҳудудларда 0,5дан 0,9гача пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилган. Вилоят кенгашларининг мол-мулк солиғи билан боғлиқ аввалги қарорлари бекор қилинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin