24K179Telegramda ochish
Мол-мулк солиғи бўйича ўзгартиришлар кичик бизнесни оғир аҳволга солиб қўймайдими? Хабарингиз бор, 2022 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулки солиқ ставкаси 2%дан 1,5%гача пасайтирилди. Бу ўзгаришлар гўёки бизнес манфаати учун қилингани ҳақида кўп баландпарвоз гаплар айтилди. Афсуски, ставкани пасайтирилиши бизнесга ёрдам эмас, тузоқ эканлигини кўпчилик парламентдаги бюджет муҳокамалари вақтида пайқамади ҳам. Халқ сайлаган депутат Ғаниев бу борада савол қўйган вақтда, парламент мажлиси муҳокамалар жойи эмаслиги бутун бошли партия раҳбари томонидан таъкидлангани эсингиздадир. Ўшанда муҳокамалар вақтида Солиқ қўмитаси вакиллари ставка пасайгани билан солиқ тўловлари амалда ошишини тан олган ҳолда, вилоят кенгашлари пасайтирилувчи коэффициентлар қўллаши мумкинлигини айтишганди. Кузатиб турибман, шу кунгача бирон бир ҳудудда мол-мулк солиғи бўйича пасайтирувчи коэффициентлар жорий этилмади. Нафақат мулк солиғи, ер солиғи бўйича ҳам шу кунгача бирон вилоятда пасайтирувчи коэффициентлар ҳали жорий этилгани йўқ. Ҳокимлар бизнесга ва айниқса кичик бизнеснинг аҳволига буткул бефарқлигини тасдиқланаётган бюджетлар кўрсаткичларидан ҳам билсангиз бўлади. Мол-мулк солиғи бўйича тушумлар режаси 2021 йилга нисбатан жуда катта кўламда оширилган, ҳатто бюджетида солиқ тушумлари бўйича муаммоси йўқ энг бой ҳудудларда ҳам. Масалан, Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти бюджетида мол-мулк солиғи бўйича тушумлар 2,3 баробар, Самарқанд вилоятида тушумлар режаси 53%га оширилган, @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin