24K113Telegramda ochish
Нима учун масофавий таълим узун таътиллардан афзалроқ? Албатта, олдиндан айтиш керакки, мактаблардаги дарсхона ва университет аудиторияларидаги таълим жараёни сифати ва самараси ўрнини ҳеч бир онлайн усул боса олмайди. Лекин қишки таътилнинг деярли бир ой давом этиши, яна чўзилиш эҳтимоли билан бирга, болаларнинг ҳам, талабаларнинг ҳам ўзига нисбатан талабчанлигини пасайтириб юборади ва билим олиш узвийлигини кескин ёмонлаштиради. Уйда қолаётган болалар мисолида айтаман. Ҳозир ёз фасли эмас. Кўча совуқ. Болаларни лагерга ё пансионатларга дам олишга жўнатиб бўлмайди. Ота-оналари ё қариндошлари қишлоқда яшайдиганлар фарзандларини қишлоққа ҳам жўната олишмайди. Чунки Ўзбекистонда қишлоқ жойларда ҳаёт тарзи нафақат болаларга, катталарга ҳам оғир. Оқибатда болалар деярли бир ойга чўзилган таътилларда фақат гаджетлар ва тв назоратига ўтиб қолишмоқда. Уларнинг уйқу ва овқатланиш режими, суткалик дисциплинаси ҳам издан чиқди. Чунки аксарият болаларнинг ота-онаси кундузи ишда ё хизматда. Тонг сахардан кеч оқшомгача болалар ўзи билан ўзи овора. Шунинг учун онлайн тарзида бўлса ҳам дарс жараёнлари бошлангани афзалроқ эди. Болаларнинг камида 4-5 соат бандлиги таъминланарди. Уй вазифаси билан машғулотлар узвийлигини давом эттириш мумкин бўларди. Бу ўта шахсий фикр. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin