14 кун бекордан бекорга йўқотилди
Мактаб ўқувчилари учун таътилни 24 январгача чўзишгандаёқ ёзгандим:
Масофавий таълим бунақа узун таътиллардан афзалроқ!
Январнинг бошидаёқ маълум эди, коронавируснинг омикрон штамми билан боғлиқ вазият буёғига фақат жиддийлашиб боради ва плато январь охири ва февралга тўғри келади.
Йўқ, бизда на нормал прогноз бор ва на бир сифатли, узвий бошқарув қарорлари. Аҳмоқ бошлар оёққа тинчлик бермайди, деб бежизга айтишмаган.
Аввал давлат мактаблари учун таътилни чўзишди. Хусусий мактабларга фақат тавсия этишди. 10 январь куни тунда хусусий мактабларгаям тақиқ тушди. Бу вақтда хусусий мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари аллақачон 11 январь учун тайёргарлигини тугатиб, уйқуга ётишганди. Ҳатто юзлаб, минглаб ўқувчилар 11 январь куни тонгда хусусий мактабга боришди ҳам. Ўзаро ҳисоб-китоблар, учинчи, тўртинчи марта ўзгартириш киритилаётганини айтмай қўя қолай.
Мана энди, таълим муассасаларида дарсларни бир ой муддатга онлайнга ўтказишмоқчи. Бу тўғрида реаллик ва рационалликдан жуда узоқ Махсус комиссия қарор қабул қилиши керак.
Нимаям дердик, 14 кунлик беҳуда йўқотиш билан бўлсаям, шу қарорга келишмоқчи, шунисигаям раҳмат. Яна таътилларни чўзишса нима қилардик?
- https://t.me/the_bakiroo/3920@the_bakiroo
- https://t.me/pressuzb/443@pressuzb