15K100Telegramda ochish
Қандай қилиб ваъда қилинган 320 электробус 20 та электробусга айланиб қолди? 2021 йил сентябрда сайловолди учрашувларидан бирида Тошкент шаҳри учун 2022 йилда 320 та электробус ҳарид қилиниши айтилганди. Кейин, бир муддат ўтиб, декабрда эълон қилинган Концепция лойиҳасида 2022 йилда 300 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус сотиб олиниши очиқланган. Кеча давлат раҳбарига тақдим этилган презентацияда 2022 йилда сотиб олинадиган электробуслар сони 20 тага тушган. Қизиқ тарафи, 300 та электробус сотиб олиниши кўрсатилган Концепция муаллифи ҳам Транспорт вазирлиги, 20 та электробус сотиб олиниши режаланган презентация муаллифи ҳам Транспорт вазирлиги. Дарвоқе, пойтахт жамоат транспорти учун одам ташиш учун эмас, аслида юк ташиш учун платформа асосида тайёрланган маҳаллий Isuzu автобусларини сотиб олиш давом эттирилади. Айтгандай, йиғилишда жамоат транспорти зарар кўриб ишлаши, биронта давлатда транспорт зарар билан ишламаслиги таъкидланган. Маълумот учун, зарар кўриб ишлаш ишламаслигидан қатъий назар бутун дунёда Жамоат транспорти ижтимоий неъмат ҳисобланади. Худди, масалан парклар сингари. Артикходжаевча бизнес принциплари асосида Тошкентда паркларни тижорийлаштиришди ва умумфойдаланувдаги жамоат маконини ўлдиришди. Энди жамоат транспортини ҳам тижорийлаштиришса, ўзи чала ўлдирилган транспортни бира тўла ўлдиришади. Қисқаси, на ўзи, на яқинлари жамоат транспортидан фойдаланмайдиган Раматов, Маҳкамов ва Артикходжаевлар жамоат транспорти бўйича бузуқ қарорлар қилишда давом этишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin