Энг эсон йўли сиз ё Раматовнинг ё Маҳкамовнинг таниши бўлишингиз керак. Энг тўғри йўли эса жуда узун. Давомиям бор.
Ramatov
Shaxslarприклар бўлмаслиги керак! Сенатнинг бугунги мажлисида (35-минутдан бошлаб кўринг) Тошкент шаҳридаги ер усти ўтиш йўлакларидаги мавжуд лифт ва эскалаторлар эрталаб 8:00дан кеч 20:00га қадар ишлаётгани айтилди (8та лифт ва 8та эскалатор). Пойтахт аҳли ва меҳмонл
Бузғунчи олигархия ҳам, олигархия билан чатишиб кетган монополиялар ҳам, ҳаттоки кеча тухумдан чиққан авиакомпания ҳам талайверади бизни. Чунки Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳимояти йўқ. Ўзи ички рейслар учун ташкил этилган, 1 йил аввал "хусусийлаштирилган" Humo air 30 мартгача ички рейсларни бекор қилган. Humo air'да олигархлар ёки Маҳкамов ё Раматов учмайди. Ҳар бир сўмни санайдиганлар мажбур
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади, деб ёзмоқда Давлетовўз. Тўғриси, бунга ишониш жудаям қийин. Охирги 7 йилдаги реалликларга қаралса, Ўзбекистон темир йўллари картошка, кўприк, футбол, метро ва яна ўнлаб ўзига хос бўлмаган самарасиз ишлар билан машғул бўлган бўлиши мумкин. Лекин темир йўллари биланмас, юк ташиш ё йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан эма
Шунинг учунам, янги даврда қурилган кўприкларнинг остиданам, устиданам ўтишга қўрқаман. Ер усти метросига нисбатан фобиям ҳалиям йўқолмаган. Лойиҳа қандай тузилади ва ясалади, буюртмачи ким, пудратчи, субпудратчи, етказиб берувчилар ким биламан, билмаганимда, балки шу қўрқувлар бўлмасмиди. Катта эҳтимол ва миллий анъанага кўра, Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилса керак. The Departed фи
Янги қурилаётган метро йўллари ва бекатларининг шаҳар инфратузилмасидан узилиб қолгани, уйғунлашмагани ва бошқа муаммолари ҳақида икки йил ва икки ярим йил аввал қилинган репортажлар. Метро қурилиши учун метро қурилиши керак эмас. Раматов, Маҳкамов ва Раҳмоновлар бир қайтадан ўқиб кўришса ва бошқатдан йўловчи сифатида янги метро йўлларида юриб, бекатлардан фойдаланиб кўришса бўларди.
Хушнудбекнинг ёзишича, бугун Давлатимиз раҳбарига Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ер усти метро бекатларини кўрсатишмоқда экан. Ўтган сафарги презентацияларда Дўстлик-2 бекатидан Қўйлиққача, Олмазордан Сергели 5- бекатгача бўлган ер усти метросини кўрсатишда Раҳбарни бекатнинг бир тарафидан олиб чиқишиб, яна ўша бир тарафидан олиб тушишган. Чунки ер усти метро бекатларининг иккинчи чиқиш тарафлари б
Давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдаланиши лозимлиги тўғрисидаги топшириғи ҳам сезиларли психологик таъсир кўрсатган бўлиши табиий. Энди шу трендни токи вазият тўлиқ барқарорлашмагунча узмаслик зарур. Кўпроқ мулоқот керак. Бевосита мулоқот, жонли мулоқот. Энергетика вазири Мирзамаҳмудов энг мураккаб кунларда оғир саволларга
Ёзилишича, жами йўналишларга жалб қилинган автобуслар сони 975 тага етказилган. Бунгача йўналишлардаги автобуслар сони 900тадан ошмаган. Лекин таъкидланишича, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқартирилган. Яъни, автобуслар (асосан кам сиғимли ва одам ташишга мўлжалланмаган “ISUZU) сонининг 8-10%га ошиши интервалларни икки баробардан зиёдга қисқ
Куннинг маъшум картинасини тўлдириш учун шу хабарни асосий даъвогар дейиш мумкин. Янги йилдан бошлаб Қозоғистоннинг Mansour Fatih компанияси Афғонистоннинг 106 километрлик бутун темир йўл тизимини бошқаради. Шу кунгача "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси нафақат Мозори Шарифгача бўлган темир йўлни қурган, балки қўшниларнинг темир йўл транспорт тизимини тўлиқ эксплуатация ва бошқарувини назорат
Эътибор беринг жабрдийдалар ўзбек расмийларига мурожаат қилаётганлари ҳам йўқ. Бу ҳақда ўзбек ОАВлари ёзаётгани йўқ. Чунки бефойда эканини жуда яхши билишади. Таланаётган ўзбекистонликларнинг илинжи қирғиз ОАВлари ва қирғиз расмийларидан. "Таланганни тала" шиор остида энг камбағал тоифа - меҳнат мигрантларини Ўш орқали учишга мажбур қилаётган Ўзбекистон ҳаво йўлларининг ва Ўзбекистон аэропортлари
Яхши янгилик шуки, Тошкентда трамвай қурилиши 2023 йилдан бошланиши мумкин экан (ҳозирча ваъда). Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилаётгани ҳам айтилган - буям аслида яхши хабар. Охирги 5 йилдаги репутацияси ҳаммага маълум Раматов ва Артикходжаев кабилар трамвай ишидан узоқроқ бўлишса ўзбекистонликлар фақат хурсанд бўларди. Яна бир янгилик унча хуш эмас. Трамвайни тикланишида Беларусь томони
Тошкент йўлларидаги пробкаларга уларнинг мураккаблиги, тирбандлигига қараб шаҳар ҳаетини издан чиқарган ўзбек чиновниклари номи билан аташни таклиф этаман. Масалан, кўприклар устидаги, остидаги, энг даҳшат 10 балли пробкаларга Раматов пробкалари деб, кенгайтирилган, миллиардлаб пул сарфлаб туркча таъмирланган йўлларда, жамоат транспорти ўлдирилган кўчалардаги тиғизликни Артикходжаев пробкалари де
Тошкентга трамвайларнинг қайтарилиши тўғрисидаги хабар нафақат доимий навбатчи қарсакбозларни, балки энг ашаддий танқидчиларни ҳам қувонтириб юборди. Воқелик бутун дунё бўйлаб акс-садо берди. Ҳукумат вақти-соати билан халқнинг хоҳишларга ҳам қулоқ туриб туришлиги шу ўринда айниқса билинди. Лекин катта тажриба ва узун хотирага эга бўлган скептикларда барибир қатор саволлар пайдо бўлди. Трамвай йўл
Жиддийликка қайтсак, балансидаги жами автомобиль йўлларининг охирги бирлигигача (шариллатиб айтишича 42 853 км экан), йўл бўйига 2 ва 4 қатор дарахт экилган йўлларнинг узунлигигача (1 253 км, ким текшириб ўтирибди, зато ишончли чиқади, рухсат берилганида метригача аниқликда айтарди) айтаётган раҳбарнинг фоиз ҳисоблай олмаслиги аҳамиятга эга эмас. Агар давлат раҳбари йўл бўйига экилган дарахтлар с
"Юринг президент, автобусга мининг деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак”. Мен билмайман, Раматов, Маҳкамов ва Артикходжаевлар давлат раҳбарига эътироз ва норозиликлардан ташқари биронта автобус маршрутини кўрсата олишганмикан? https://daryo.uz/k/2022/01/22/men-h
2021 йил сентябрда сайловолди учрашувларидан бирида Тошкент шаҳри учун 2022 йилда 320 та электробус ҳарид қилиниши айтилганди. Кейин, бир муддат ўтиб, декабрда эълон қилинган Концепция лойиҳасида 2022 йилда 300 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус сотиб олиниши очиқланган. Кеча давлат раҳбарига тақдим этилган презентацияда 2022 йилда сотиб олинадиган электробуслар сони 20 тага тушган. Қизиқ
Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳаси эълон қилинди. Кейинги йилларда пойтахтда жамоат транспорти билан боғлиқ аҳвол фақат оғирлашиб бораяётгани, жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўйишда нисбий афзаллиги юқори бўлмаган ва энг қиммат усуллардан фойдаланилаётганлиги кўп танқид эқилинди. Хусусан, экспетрлар ва фаоллар Тошкентда т
Бугун ер усти метро қурилиши 350 миллион доллардан кўпроқ миқдорни ташкил этиши ва бу қийматнинг мутлақ қисми бюджет, яъни солиқ тўловчилар бўйнига тушиши маълум бўлди. Ер усти метро қурилиши амалда 2018 йилда бошланганлиги, лекин унинг Техник-иқтисодий асослари 3 йилдан кўпроқ вақт ўтиб тасдиқланганига майли эътибор қаратмаймиз. Бу ҳозирги имзоси арзон ҳукумат учун нормага айланиб улгурган, яъни
Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан айрим вазирлар уйдан ишга пиёда етиб боришганини қайд этишмоқда. Албатта, бу олқишга сазовор. Чунки пиёда ҳаракатланганидагина амалдорлар манзилдан манзилга етиб боришда одамлар қандай муаммоларга рўпара бўлишаётганини ўз кўзи билан кўради, ўзи оёғи билан ҳис этади. Ишонинг, агар Артикходжаев ҳар куни маҳалласидан пойтахт ҳокимиятигача 45 минутда келишида