Ўш аэропортида таланаётган ўзбекистонликлар ёрдам сўраб қирғиз расмийларига мурожаат қилишди
Эътибор беринг жабрдийдалар ўзбек расмийларига мурожаат қилаётганлари ҳам йўқ. Бу ҳақда ўзбек ОАВлари ёзаётгани йўқ. Чунки бефойда эканини жуда яхши билишади.
Таланаётган ўзбекистонликларнинг илинжи қирғиз ОАВлари ва қирғиз расмийларидан.
"Таланганни тала" шиор остида энг камбағал тоифа - меҳнат мигрантларини Ўш орқали учишга мажбур қилаётган Ўзбекистон ҳаво йўлларининг ва Ўзбекистон аэропортларининг зараркунанда сиёсатига бориб тақалади ўзи ҳаммаси. Нега ўзбекистонликлар уч-тўртта очкўз корчалонни деб қўшни давлатлар орқали учиши керак, нега чегарада хўрланиши керак, нега аэропортда хорланиши керак?!
Жаноб Раматов ўзбек-қирғиз чегарасида фуқаро ўлароқ турткиланиб пиёда ўтиб кўрганми? Жаноб Маҳкамов Ўш аэропортидан чегарагача келишда товламачи таксистлар хизматидан фойдаланганми?
Оғиз бурун ўпишилаётган қирғиз расмийларига бир оғиз анову зўравонларингни тийиб қўйишгин, деб айтса бўладими?
Ё жимгина кузатиб тураверамизми?