2022 йилда Россияда нархлар ошишининг Ўзбекистонга таъсири 6 фоиз пунктигача етиши мумкин
Kommers.uz Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг Россиядаги инфляциянинг Ўзбекистондаги инфляцияга таъсири таҳлили натижалари билан бўлишмоқда.
Институт экспертларига кўра, Россиядаги инфляция натижасида Россиядан импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар нархининг қимматлашиши Ўзбекистондаги инфляция даражасига таъсир кўрсатади.
Ўтган 2021 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 10 фоизни ташкил қилган. Бунда Россияда инфляция даражаси Ўзбекистонда инфляциянинг 0.78 фоиз бандга ошишига сабаб бўлган.
2022 йилда эса аҳвол анча мураккаб ва оғирроқ. Рублнинг маъмурий чоралар таъсирида мустаҳкамланиб бораётгани саббали Россиядаги инфляция даражаси Ўзбекистонда нархлар барқарорлигига кўпроқ босим кўрсатади.
Агар прогноз қилинаётганидек 2022 йилда Россияда рубль қадрининг 28.4 фоизга ортиши ҳамда инфляция даражасининг 21.3 фоизга етиши кутилаётганлигини ҳисобга олинса, Россия товарлари жаҳон бозорига 69.41 фоиз қимматроқ чиқади. Бунинг оқибатида 2022 йилда Россияда нархлар ошишининг Ўзбекистонга таъсири 6 фоиз пунктигача етиши мумкин.
- https://t.me/kommersuz/3936@kommersuz