18K91Telegramda ochish
Банкларда санкциявий комплаенс тизими янада кучайтирилади Санкциялар шароитида юзага келаётган хавф-хатарларни ва салбий оқибатларни минималлаштириш мақсадида тижорат банкларида санкциявий комплаенс хизматлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Комплаенс тизими томонидан норезидент жисмоний шахсларга банк хизматлари кўрсатиш жараёнларини такомиллаштиришга, хусусан, ҳисобварақ очиш, трансчегаравий ўтказмалар, нақд ва нақдсиз валюта билан боғлиқ амалиётларни мақбуллаштириш, маблағларнинг қонунийлигига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, банклар скрининг жараёнини санкциядаги шахсларни аниқлашдаги энг талабчан даражасигача кўтарадилар, экспорт ва реэкспорт қилиниши тақиқланган товарлар бўйича тушумлар ва тўловлар устидан мониторинг қаттиқлаштирилади. Санкциялар шароитида экспорт ва реэкспорт, импорт, трансчегаравий ўтказмалар, норезидентларнинг амалиётлари бўйича энг катта юклама тушаётган банкларга санкциявий комплаенс тизимини такомиллаштириш бўйича етакчи консалтинг компаниялари жалб этилади.

Arxivda shunga yaqin