40K81Telegramda ochish
Яхши хабар: Санкция остидаги шахсларнинг Ўзбекистон банкларида ҳисобварақ очиши тақиқланади Парламентнинг Қонунчилик палатаси “Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқа бошлагани айтилмоқда. Қонун лойиҳаси билан Марказий банкнинг кредит ва тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра, кредит ва тўлов ташкилотларига иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар доирасида мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи белгиланяпти. Яъни Марказий банк таклифлари қабул қилинса, ўзбек банклари санкция остидаги шахсларга Ўзбекистон банкларида ҳисобрақам очишни тақиқлай олиши мумкин бўлади, Банклар ва тўлов ташкилотлари шартли Прилепинларга Ўзбекистонда молиявий операция ўтказишни рад эта олишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin