31K100Telegramda ochish
Прилепин Ўзбекистон банкларида счет оча оладими? Афсуски, ҳа. Нафақат счет оча олади, бемалол Ўзбекистонда бизнес юритиши, қайсидир давлат объектларини хусусийлаштириши ва ҳатто ишонмаслигингиз мумкин, Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш режаларини амалга ошириш учун банк ёки тўлов ташкилоти ташкил этишиям мумкин. Буни тақиқлайдиган биронта қонунимиз йўқ. Урушнинг иккинчи йили тугамоқда. Лекин Ўзбекистонда санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга оид биронта қонун йўқ. Банклар тақиқланмаганми, демак мумкин қабилида ишлашни давом эттиришмоқда. Балки бунинг қанақадир аччиғини ё аламли совуғини ёки қимматроқ товонини кўрганимиздан кейингина бу юз берар. Айтайлик, қайсидир ўриспитиш банк санкцияга тушади, бутун дунё Ўзбекистон банк-молия секторининг санкцион рўйхатдагиларга қанчалар меҳрибон ва бағрикенглигидан хабар топади. Ўзини ҳурмат қилган давлатларда халқаро санкцияларга дучор бўлган субъект фойдасига ҳар қандай транзакциялар бажарилишини таъминлаш, шунингдек, бундай субъектлар билан бизнес юритиш тақиқланади Бу фарқи йўқ, банкми, лизингми, суғуртами ё инвестицион фаолиятми. Шунинг учун, масалан, Грузия ё Туркия банклари санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришда нафақат санкцияга тушган мижозларга, балки тармоқлар ва медиада чиқишлари орқали шубҳа остига олинган исталган субъектларга банк хизматларини кўрсатиш, ҳисобварақ очиш, уларни тўлдириш, тўловларни амалга ошириш ва нақдлаштиришни бемалол рад эта оладилар. Банкирлардан бири "агар Пригожин тирик бўлса, унгаям счет очаверамиз" деб ҳазиллашганди. Бу ҳазил эмас, чин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin