19K69Telegramda ochish
Норезидентлар билан ишлаш тартиби халқаро талабларга мувофиқлаштирилмоқда Тобора мураккаблашиб бораётган санкциялар шароитида тижорат банклари норезидент жисмоний шахслар билан муносабатларини аста-секин ўзгартира бошламоқдалар. Чунки энди банклар тушунмоқдаки, норезидентлар билан бизнес-жараёнлар янгитдан ташкил этилмаса, охир оқибатда ютқазадиган ва жабр кўрадиган айнан улар бўладилар. Бу энг аввало норезидентларга ҳисобварақ очиш билан боғлиқ. Энди банклар норезидент жисмоний шахслар билан суҳбат ўтказмасдан, ҳисобварақ ва карталарни қай мақсадларда фойдаланилиши, маблағлар манбаларини аниқламасдан туриб, бу маълумотларни қайта ишламасдан муносабатларга киришмайдилар. Жамланган маълумотларни ўрганиш ва хулосалаш вазиятга қараб бир неча кун вақт олиши мумкин. Яна шунингдек, банклар халқаро талаблардан келиб чиқиб норезидентларнинг нақд валюта ечиб олиниши билан боғлиқ ойлик ва йиллик миқдорий чегаралар ўрнатиш, йирик миқдордаги операциялар бўйича маблағлар манбалари бўйича ҳужжатларни талаб қилиш қоидаларини жорий қила бошламоқдалар. Норезидентлар очилган ҳисобварақлар ва карталарнинг смс хабарнома тизимига ва иловаларга уланилиши фақат миллий мобил операторлар рақамлари орқали амалга оширилишини ҳам ёдда тутишлари зарур. Демак, карта туризми бўйича мамлакатимизга ёпирилиб келаётган норезидентлар аввалгидек 1 ё 2 кун мўлжалини эмас, кўпроқ вақт оралиғини ўзларига режа қилишлари ва карта очиш учун банкларга жиддий асосларни (даволаниш, ўқиш, ишлаш, бизнес) кўрсата олишлари лозим.

Arxivda shunga yaqin