"Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома"га навбатдаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Энг қизиқ ўзгартиришлар Йўриқноманинг 17- банди билан боғлиқ.
Тўлдирилган хатбошиларга мувофиқ, Резидент жисмоний шахслар банкнинг масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда банк ҳисобварағи очишлари мумкин, бунда банк резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, Банк бошқа банкда ҳисобварақларига эга бўлган жисмоний шахсларга масофадан хизмат резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш имкониятига эга бўлиши зарурлиги қайд этилган.
Энди савол:
Шу икки қўшимча хатбоши А банкда идентификацияланган резидент жисмоний шахс учун Б банкда уни яна бир бор идентификацияламай туриб Б банкнинг онлайн иловаси орқали депозит ёки кредит маҳсулотларини сотиш имконини берадими?
Регулятор томонидан бу ҳақда расмий тушунтириш берилса, хўб ажойиб иш бўлган бўлур эди.
https://lex.uz/pdfs/4730942