18K91Telegramda ochish
Норезидентларга битта паспортга ҳисобварақ очилмайди Банклар учун норезидентлар доим юқори риск тоифасидаги мижозлар ҳисобланади. Шунинг учун уларга ҳисобварақ очиш бир нечта текширув босқичидан иборат жараённи ўз ичига олади. Ҳисобварақ очилгандан кейин ҳам маблағларнинг келиб тушиши мазмун ва мақсадига қараб доимий кузатувда бўлади. Ҳисобварақдан нақдлик ечиб олиш миқдорий жиҳатдан мақбуллаштирилади. Бу қайсидир битта банкнинг хархашалари эмас. Умумқабул қилинган процедуралар. Чунки тарозининг бир палласида даромадлар ва маблағлар турса, иккинчи палласида банкларнинг репутацияни йўқотиш, санкцияга туўшиб қолиш, жарима тўлаш ва ҳаттоки лицензиядан айрилиши хавфи туради. Узоққа бормайлик, қуйидаги суратда серб банкининг россияликлар учун ҳисобварақ очиш учун керак бўладиган ҳужжатларни кўришингиз мумкин. Эътибор қилинг, Сербия бу Россиянинг Европадаги ягона иттифоқчиси. Шу маънода энди ўзбек банклари ўзларини ўзлари эҳтиёт қилишларига, нафақат ўзининг репутациясини, мамлакат репутациясини ҳам ўйлаб норезидентлар билан операцияларга киришишларига тўғри келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin