17K61Telegramda ochish
Корпоратив мижозлар ҳам масофавий идентификация қилинади Янги қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб: тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади. Ҳозирда банкларга чакана мижозларни масофавий идентификациялашга рухсат этилган. Бу кейинги йилларда чакана бозорда онлайн банклар ва онлайн банк хизматларининг кескин кенгайишига шароитлар яратди. Корпоратив мижозларни ҳам масофавий идентификациялашга ўтиш онлайн банк хизматлари учун янги босқич бўлади ва мижоз учун курашда рақобатни янада кучайишига қўшимча туртки беради.

Arxivda shunga yaqin