16K59Telegramda ochish
Совурилган 20 йил Кенг қўллов ва тушунишга эга бўлмаган, ҳокимиятга яқин бир тўп гуруҳларни миллиардерларга айлантирган, бозорга кўникмаган миллионлаб одамларни камбағаллик ва йўқсиллик ёқасига келтирган, реформаторларга нисбатан нафратларни кучайтирган ўн йиллик оғир эврилишлар оқибатида Россия 2002 йилда бозор мамлакатига айланган ва бу мақом тан олинган эди. Орадан 20 йил ўтиб бозор иқтисодиёти мамлакати мақоми бой берилди. 20 йиллик ўта қулай конъюнктура, хом-ашё сотишдан олинган 7 триллион долларлик ортиқча даромадлар (сверхдоходы) рақобатли сиёсатга таянилган ва эркин сайловларда алмашинадиган ҳукумат, барқарор институтлар ва жозибали қадриятлар яратиш ўрнига деструктив мақсадларга, қўшниларга ва кейин бутун дунёга таҳдид қилишга, дўстларни бойитишга, танқидчиларни йўқотишга сарф этилди. Ўтган 20 йилда Россия худди АҚШ, Европа иттифоқи ёки Япония каби қадриятлари ва афзалликлари билан қўшниларини ўзига жалб қиладиган дунё марказларидан бирига айланиши мумкин эди. Афсуски, эҳтимол бошқа қайтарилиши жуда қийин бўлган бу имконият осмонга совурилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin