20K133Telegramda ochish
"Бомбить Воронеж" "Дўст бўлмаган мамлакатлар"га газ етказиб бериш учун ҳисоб-китобларда рублга ўтиш тўғрисидаги баёнотнинг оқибатини фақат шундай изоҳлаш мумкин. Яъни бу россияликларни жазолаш, интернет мем билан айтганда "Бомбить Воронеж". Ўтган ҳафтада Қўшма штатлар Россия газ ва нефтига нисбатан эмбарго эълон қилганди. Худди шундай ҳаракатга Европа иттифоқи ҳам тайёргарлик кўрмоқда. Европанинг Россия газ ва нефтига қарамлиги юқорироқ даражада, шу маънода Европа эмбаргосини келишиш ва жорий қилиш узоқроқ вақт талаб қилиниши кутилаётганди. Россиянинг "рублга ўтиш" тўғрисидаги қарори Европаликларнинг ишини янада осонлаштиради, энди Шольц ва Макроннинг ўз сайловчиларига ва бизнесга нима учун Россия газидан воз кечилганини тушунтириб ўтишга асло ҳожат йўқ. Ҳа, эртага, балки яна бирор ҳафта спекуляциялар туфайли рубль мустаҳкамланади (айнан фонд биржасидаги савдоларни очиш арафасида шундай баёнот берилгани ҳам бежиз эмас). Лекин ўрта ва узоқ истиқболда Россия иқтисодиётининг ягона таянчи бўлган энергетика соҳасининг инқирози кафолатланди, деб ҳисоблаш мумкин бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin