22K254Telegramda ochish
Ипотека ва таълим кредитлари дастурлари бўйича фоиз ставкалари ўзгармайди Қайта молиялаш ставкаси ўзгаргани ортидан ипотека ва таълим кредитлари бўйича кредитларнинг мақбул фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармайди. Амалдаги қонунчилик бўйича қайта молиялаш ставкаси ошганида, янги кредитлар бўйича фоизлар ва ресурслар нархи ўзгарган фоиз бандига мувофиқлаштириши лозим эди. Иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилишдан кейин Молия вазири Тимур Ишметов бу ҳақда айтиб ўтган. Шунингдек, солиқ маъмурчилигидаги ўзгартиришларни бир неча ойга, лозим бўлганида келаси йилга қолдирилиши мумкинлиги маълум қилинган. Тасдиқланган бюджет тақчиллиги меъёрлари сақлаб қолинади. Ортиқча харажатларга йўл қўйилмайди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров айрим маҳсулотлар бўйича импорт божлари ноль фоизгача туширилиши мумкинлигини билдириб ўтган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin