Россияда инфляция 14,53%га етди
12 мартдан 18 мартгача бўлган даврда ҳафталик инфляция 1,93%ни ташкил этган. Йиллик инфляция эса 14,53%дан иборат бўлган.
Ҳафталик озиқ-овқат инфляцияси 2,01%ни, ноозиқ-овқат инфляцияси эса 2,58%ни ташкил этган. Шакар нархи ўсишда янги рекордларни ўрнатмоқда - охирги етти кунда шакар нархи 13%га ошган.
Хизматлар ҳафта ичида 1,02%га қимматган.
Хизматлар нархи бундан буён ўсишда тўхташи ёки ҳатто арзонлашиши мумкинлиги айтилмоқда. Ростанам, ёпиқ, тоталитар давлатда, ҳуқуқсиз қолган россияликларга хизматнинг не зарурияти бор?
Турли прогнозларга кўра, Россияда йиллик инфляция 40-50%гача етиши кутилмоқда.