24K405Telegramda ochish
Совет иттифоқида оқ қоғоз бўлмаган, энди Россияда ҳам бўлмайди Советча ўтмишдан хабардорлар эсласа керак, ёвузлик ва зўравонлик империясида оқ қоғоз бўлмаган, қоғоз, у газета учунми, китоб учунми ё ватман форматдами фақат сариқ, жигарранг, кирланган хира тусда бўлган. Чунки Совет иттифоқи қоғоз оқартириш учун зарурий кимёвий реагентларга эга бўлмаган. Санкциялар ортидан керакли кимёвий реагентлар ва ингредиентлар сотиб олишдан маҳрум бўлган Россия қоғоз саноати секин-аста совет тажрибасига, яъни сарғайган қоғозларни ишлаб чиқаришга ўтгани айтилмоқда. Хусусан, машҳур SvetoCopy бренди остида қоғоз ишлаб чиқарувчи завод сарғайган офис қоғозлари ишлаб чиқаришни бошлаган. Аввалроқ Россияда бошланган қоғоз дефицити ва қоғоз нархларининг 10 баробаргача қимматлагани ҳақида ёзган эдик. Вазият абсурд ва кулгули даражагача етмоқда. Масалан, шу кунларда А4 форматдаги бир варақ оқ қоғоз хор бўлган Газпромнинг бир дона акциясидан кўра қииматроқ баҳоланмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin