19K193Telegramda ochish
Газни "рублга сотиш" схемаси эълон қилинди: Европаликлар эмас, Газпром жазоланадиган бўлди Россия Марказий банки газни рублга сотиш механизмларини очиқлади. Янги қоидаларга кўра, Нодўст мамлакатлар (хусусан Европа давлатлари) газ сотиб олиш учун Россия банкларида "К" типидаги ҳисобварақлар очади ва шу ҳисобварақларга валюта (доллар, евро) ўтказади. Банк келиб тушган валюта маблағларни биржага чиқариб сотади ва рублни Газпромга ўтказиб беради. Бошқача айтганда, Европаликлар учун ҳеч нима ўзгармайди, улар шу пайтгача газ учун қандай валютада тўлаб келган бўлса, шундай тартибда валютада тўлашда давом этишади. Фақат бу жойда жабрдийда Газпром бўлади, чунки энди Газпром ҳисобварақларига фақат рубль келиб тушади. Аввал прогноз қилинганидек, бу Газпром учун экспортдан валюта тушумини 100%лик мажбурий сотув каби бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin