Газ ва рубль
Ҳали блокланишга ва тақиқланишга улгурмаган "Новая газета"да шу номдаги эътиборли мақола чиқипти.
Нима учун газни рублга сотиш имконсизлиги оддий сўзлар ва мулоҳазалар билан тушунтириб берилади.
Айрим тезислар:
Европага сотилаётган Россия гази учун 58% евро, 39% доллар ва 3% фунтда ҳисоб-китоб қилинади.
Можаро бошлангандан бери ўтган 1 ойда европаликлар Россия гази учун 11,7 млрд.евро ҳақ тўлаганлар. Йиллик ҳисобда олинса, бу жами 117 млрд.евро бўлади.
Асосий газ сотувчи Газпромнинг 66 млрд.долларлик қарз мажбуриятлари мавжуд, унинг 77%и валютада, яъни Газпром мажбуриятларини бажариши учун унга барибир валюта керак.
Ҳозир экспортерлар учун мажбурий сотув тушумдан 80%ни ташкил этади, рублдаги шартли ҳисоб-китоблар Газпром учун 100% мажбурий сотувни англатади.
- https://novayagazeta.ru/articles/2022/03/24/gaz-i-rublnovayagazeta.ru