20K100Telegramda ochish
Uzcard’нинг улуши бегона қилинмайди «Ягона умумреспублика процессинг маркази» (UzCard) МЧЖ устав капиталидаги “Ўзмиллийбанк” (51%), Асакабанк (6%), Ипотекабанк (6%), Ўзсаноатқурилишбанк (6%), Алоқабанк (6%) тижорат банкларининг улушлари бир ой ичида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, деб ёзмоқда Давлетовўз. Бир ярим йил аввал, 2020 йил августда Uzcard бешта давлат банки воситасида национализация қилинган эди. Бу ўзгаришлар вақтинча, транзит ҳаракат экани, олдинда унинг янги эгаси кутаётгани ўша пайтдаёқ маълум эди. Чунки ўзи янги эпоха бошида янги эгасини топиб бўлган компанияни национализация қилишдан ўзгача маъно мавжуд эмас. Бунақа схемалар одатда ўз-ўзидан юз бермайди. Сезаяпманки, Uzcard’даги улушларнинг эгаси аллақачон маълум ва тез орада биз уларнинг номини билиб оламиз. Уяли алоқа, банк, техноплатформа воситасида рақамли холдинг ясаётганларга тўлов тизими етишмаётганди. Энди тўкис кал бўлишади. Инвесторларга ўзбекча кафолат мана шунақа бўлади. Ишқилиб, Uzcard'нинг 75% улуши учун давлат банклари бозор нархидаги тўловни олишармикан? Ё номинал тўлов ёки балансдан балансга ўтказиш, дея алдаб қўйишармикан?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin