17K210Telegramda ochish
"YAGONA UMUMRESPUBLIKA PROTSESSING MARKAZI" МЧЖ (Uzcard) таъсисчилари таркибида ўзгаришлар юз берганга ўхшайди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Uzcard'нинг 51% улуши эндиликда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖга тегишли. АТБ "Саноатқурилишбанк ва АТБ "Асакабанк"лар мос равишда 6% дан улушга эгалик қилган. Таъсисчилар ўзгариши борасидаги битимлар қандай шартларда ва қанча суммада амалга оширилгани маълум эмас (МЧЖнинг ўзи ҳақдаги маълумотларни очиқламаган). Қизиқ томони, Uzcard'нинг 12% ва 25% улуши эгалари сифатида 2- юридик шахс ва 4- жисмоний шахс каби аниқлаштирилмаган субъектлар кўрсатилган. Табиий равишда, Россия собиқ прокурори Чайканинг устамон ўғиллари Росреестрда ЛСДУ3 ва ЙФЯУ9 дея киритилгани эсга тушади. Балки, Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрини юритувчи Статистика давлат қўмитаси бунга аниқлик киритар. 2020 йил май ойида Uzcard'нинг 75%и улушини О.Турсунов харид қилгани маълум бўлганди. Июнь ойида эса қолган 25% улуш тўртта жисмоний шахс номига расмийлаштирилган. Корхона таъсисчилари ўзгарганига қарамай менежменти ўзгаришсиз қолган. P.S. Амалдаги қонунчиликка кўра, акциядорлик жамияти сифатида Миллий банк АЖ, АТБ "Саноатқурилишбанк ва АТБ "Асакабанк" "YAGONA UMUMRESPUBLIKA PROTSESSING MARKAZI" МЧЖ улушини сотиб олиш тўғрисидаги қарорлари ва битим шартларини (сумма, улуш ва бошқалар) муҳим фактлар сифатида тўлиқ очиқлаши лозим. 2020 йил 8 август ҳолатига бу фактлар очиқланмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin