"Чорвоқ"да чўмилишни ҳам тақиқлашмоқчи
Бир неча кун аввал "Чорвоқ"да моторли қайиқ ва скутерлардан фойданишни тақиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини эълон қилишганди. Туризмни янада ривожлантириш мақсадида.
Ўшанда яна бир нималарни тақиқланглар фуқароларга, деб ҳазиллашгандик. Мана ҳазилнинг таги яна зил бўлди.
Жиддийликка қайтсак, борган сари Ўзбекистонда янги даврда тубнинг боши бор, лекин охири йўқ бўлиб бормоқда.
Энди, "Чорвоқ"да чўмилишни ҳам тақиқлашмоқчи бўлишаяпти. Фақат аҳолига ҳар доимгидек. Ўзларига мумкин бўлган истисноларни тўқиб олишади. Асос сифатида ўтган 5 йилда 8 та одам чўкиб ўлганини кўрсатишмоқда. Мана шунақа.
Бу кетишда яқин орада, электр энергиясини тақиқлашлари мумкин. Чунки йилига қанчадир ҳам одам ток уриб ўлади.
Автомашиналардан фойдаланишни тақиқлашлари мумкин. Ахир йилига минглаб одамлар автоҳалокатлар қурбони бўлади. Абсурдку, дейишингиз мумкин. Лекин ҳамма абсурдлар янги Ўзбекистонда ойдинга айланмоқда-ку.
Дарвоқе, янаям кулгулиси қарор ҳали лойиҳа, лекин чўмилишни 1 августдан, яъни "задним числом" тақиқлашмоқчи.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1194@the_bakiroo
- https://regulation.gov.uz/oz/document/20669gov.uz