22K303Telegramda ochish
Ўйнаб қўя тақиқларингдан, деган бўларди Тоғай Мурод Мен Тоғай Муроднинг машҳур иборасига яна битта ибора қўшган бўлардим: Истисноларингдан айланай. Ҳукумат қарорига кўра, "Чорвок" сув омборида барча моторли сув транспорти воситаларининг харакатланиши тақиқланмоқда. Бўлди, бу тақиқ ҳаммага деб ўйларсиз. Йўқ, тақиқ фақат фуқарога, яъни қора халққа. Махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларига бу таалуқли эмас. Яъни чиновник ва мансабдорларга мумкин. Дрон фуқарога мумкинмас, лекин чиновникка мумкин. Моторли қайиқ фуқарога мумкинмас, чиновникка мумкин. Коронавирусга чалинган фуқаро уйида ётиши керак, унга ҳаракатланиш, яъни бошқа ҳудуддан даво қидириш мумкинмас, лекин вирус юқтирган ҳокимлар Тошкентда даволаниши лозим ва лобуд. Ахир маҳаллий медицина қора халққа, у ўлдириб қўйиши мумкин. Яна нималарни фуқарога тақиқласа бўлади, яхшироқ ўйланглар, ҳурматли чиновниклар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin