19K61Telegramda ochish
"Капиталбанк" акциядорларининг таъсисчилари ўзгарган, лекин бенефициарга улар бегона эмас Аввалроқ, 10 кун аввал USM холдинги "Телекоминвест" МЧЖ (Россия) ва "FINANCE TCI" МЧЖ (Ўзбекистон) устав капиталидаги улушларини сотиши ҳақида эълон қилган эди. Кўпчилик ушбу хабарни "Телекоминвест" МЧЖ ва "FINANCE TCI" МЧЖ Капиталбанкдаги улушларини сотмоқда, деб қабул қилган ва ишонган кўринади. Маълум бўлишича, "Телекоминвест" МЧЖ ва "FINANCE TCI" МЧЖнинг "Капиталбанк"даги улушлари ўзгармаган. Биринчиси "Капиталбанк"нинг 50,00%, иккинчиси эса 11,54%лик акцияларга эгалик қилади. Лекин энди "FINANCE TCI" МЧЖнинг таъсисчиси USM холдинги эмас. Мазкур МЧЖга энди Борис Добродеев (50%) ва Ирина Лупичева (50%) эгалик қилади. Ҳар икки жисмоний шахс ҳам USM холдингига бегона эмас, Усмановнинг узоқ йиллик менежерлари ҳисобланишади. Добродеев USM Telecom’га раҳбар бўлса, Лупичева "Металлинвест" директорлар кенгашининг аъзоси. Россияда рўйхатга олинган "Телекоминвест" МЧЖнинг улуши ҳам худди шу каби жисмоний шахслар ихтиёрига ўтказилгани эҳтимолдан холи эмас. Нима бўлгандаям, "Капиталбанк"нинг охирги бенефицари ўзгармаган. Охирги ўзгаришлар фақат техник ва формал аҳамиятга эга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin