
“Равнақ банк”нинг акциядори ўзгарди
10 август куни “Тошкент” фонд биржасида бўлиб ўтган битимлар натижасида Искандар Бахтинурович Турсуновнинг "Равнақ банк" АЖдаги улуши 19,90 фоиздан 88,62 фоизга ошди.
2023 йил 10 августдаги битимлар натижасида банкнинг қўшимча чиқарилган 100,0 млрд сумлик акциялари тўлиқ жойлаштирилди ва банк устав капитали 200,0 млрд сўмга етказилди.
Эслатиб ўтамиз, Искандар Турсунов 2000 йилдан буён банк соҳасида фаолият олиб боради ҳамда 2012 йилдан бери “Равнақ банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
- http://openinfo.uz/uz/facts/73721/openinfo.uz