"TBC Bank" акциялари номиналига нисбатан қарийб 15%га қиммат баҳоланди
Фаолиятини бошлагандан кейин ўтган бир йилда қарийб 400 миллиард сўм депозит жамғарган, 200 миллиард сўмдан ортиқ кредит берган "TBC Bank" 174,2 миллиард сўмлик қўшимча чиқарилувдаги акцияларини 200,2 млрд.сўмга реализация қилган.
Инвесторлар - Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро Молия корпорацияси.
Энди ҳар икки портфель инвестор биргаликда "TBC Bank"нинг 40 фоизига эгалик қилади.
Эътиборлиси, "TBC Bank" ўтган 10 ойни қарийб 100 млрд.сўм зиён билан якунлаган. Бу билан грузинлар назоратидаги банк биринчи чиқарилувни нафақат номиналидан қиммат нархда халқаро молиявий институтларга муваффақиятли жойлаган, балки бизнес модели бўйича фойда олишни эмас, бозор капитализациясини ошириш йўлидан бориш моделини қўллаётган биринчи ўзбек банки ўлароқ намоён бўлмоқда.
- http://www.openinfo.uz/ru/facts/52486/openinfo.uz