Нефть бироз арзонлади
Ўтган ҳафтада 82-85 доллар оралиғида барқарорлашган нефть котировкалари бугун анчагина арзонлашди.
Хусусан, энг сифатли Брент типидаги нефть битимлари 81,5 доллардан, Техаснинг WTI типидаги нефти эса 80 доллардан пастга тушди.
Мазкур ўзгаришлар долларнинг глобал миқёсда мустаҳкамланаётгани ва ОПЕКнинг нефтга талаб пасайиши борасидаги прогнозлари фонида юз бермоқда.
Албатта, бу хабарлар ўзбек истеъмолчиларини қувонтирмаслиги лозим. Зеро нефть арзонлашса, Ўзбекистонда бензин нархлари ўзгармайди, қимматлашса эса қимматлашишда давом этади.