Нефть арзонламоқда
Кечаги кунни ҳисобласа брент типидаги нефть котировкалари олтинчи сессия кетма-кет арзонламоқда ва тунда 66 долларгача пасайди. Бу май ойидан буён кузатилаётган минимумлардир.
Нефть нархининг пасайишини таҳлилчилар долларнинг барча фронтларда мустаҳкамланаётгани, дельта штаммининг тарқалиши ортиб бораётгани ва ОПЕК+ қазиб чиқаришни кўпайтира бошлагани билан изоҳламоқдалар.
Ўзбекистонда нефть нархи 75 долларга чиққанда кўтарилган бензин нархлари нефть нархи 66 долларгача пасайганига қарамай, ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда.