13K37Telegramda ochish
Нефть нархи сезиларли тарзда арзонлашди. Ўзбекистонда бензин арзонлашадими? ОПЕК+нинг август ойидан бошлаб нефть қазиб чиқаришни қўшимча ҳажм 5,8 млн.баррелга етгунча кунига 0,4 млн.баррелдан ошириб бориш қароридан кейин брент типидаги нефть нархи 6 фоиздан зиёдга ёки 68 долларгача арзонлашди. Энг асосий ишлаб чиқарувчиларнинг квоталари улар истаган ҳажмларгача оширилди. Хусусан, Россия ва Саудия арабистони квоталарининг базавий даражаси 11,5 млн барррелгача кўпаядиган бўлди. Ушбу қарор нефть бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб ўзгариб туриши мумкин. ОПЕК+нинг навбатдаги йиғилиши 1 сентябрга мўлжалланган. Нефть нархи 75-76 доллар эканида Ўзбекистонда энг арзон АИ-80 бензини 6000 сўмгача кўтарилган эди. Нефть 68-69 доллар эканида худди шу бензин 5400 сўмгача сотилган. Кўрамиз, бензин нархи арзонлармикан?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin