13K32Telegramda ochish
Брент 70 доллардан пастга тушди Август ойида буён биринчи марта брент типидаги нефть котировкалари 70 доллардан пастга тушди. Бунга ОПЕК+нинг январь ойидан бошлаб қазиб чиқаришни суткасига 400 минг барреллга оширишни маъқуллаш қарори сабаб бўлди. Россия томони бунга қаршилик кўрсатмади. Нефть нархи иккинчи ҳафтадирки арзонламоқда, лекин Ўзбекистондаги бензин нархлари бунга мутаносиб трендни қайд этилаётгани йўқ. Ҳаддан ташқари монополлашган ва ўта тор манфаатларга хизмат кўрсатувчи бензин ишлаб чиқариш, импорт қилиш, тақсимлаш ва сотиш тизими харидорлардан, айниқса харид қобилияти энг паст истеъмолчилардан максимум нархни суғуриб олишга асосланган. Агар, ёлғончи монополистлар қайд этганидек, брент типидаги нефть ва АИ-80 бензини нархлари ўртасидаги боғлиқлик мавжуд бўлганида эди, бензин бугун 6000 сўмдан ошмаслиги керак эди. Айни кунларда вилоятларда АИ-80 бензини нархи 7500 сўмдан пасайгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin