Мактаб муаммолари: микроҳудудларнинг квота тизими, мактаб биносининг етишмаслиги, 1-синфга қабул қилишда таълим тили бўйича аниқ талаблар йўқлиги, таълим сифати пастлиги
Юксалиш ҳаракати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Минтақавий мулоқот” ННТ биргаликдаги лойиҳа доирасида
мактаб муаммолари бўйича сўров уюштирган.
Сўровда қатнашган ҳар бешинчи ота-она мактабда жой қолмагани учун ўзи яшайдиган микроҳудуд квотаси бўйича фарзандини жойлаштира олмаганидан шикоят қилган (мен ҳам шу қаторда).
Ўқитувчилар томонидан синфларда ўқувчилар сонининг меъёридан ошиб кетиши ҳолати бўйича энг кўп эътироз Наманган вилоятидан (52 фоиз), Андижон вилоятидан (37,5 фоиз), Тошкент вилоятидан (29 фоиз), Хоразм вилоятидан (26 фоиз) билдирилган. Давлат мактабларида синфда ўқувчилар сони 24тадан ошмайдиган тизим яратилмагунигача бу ҳақда айюҳаннос солишдан чарчамайман.
Респондентлар яна қуйидаги муаммоларни ҳам санаб ўтишган:
1-синфга қабул қилишда таълим тили бўйича аниқ талаблар йўқлиги;
ота-оналар томонидан норасмий тўловларни амалга оширишга мажбурлиги;
мактаб ходимларининг ойлик маоши камлиги (айниқса бу Тошкентда асосий муаммо);
малакали кадрлар етишмаслиги;
ота-оналар, юқори турувчи ташкилотлар томонидан ўқитувчи ёки директорга таъсир ва босим ўтказиш вҳк.