Қозоғистон нақд валюта ва олтин олиб чиқишни чеклади
Президент Токаев имзолаган фармонга кўра, эквиваленти 10 минг доллардан зиёд миқдордаги нақд валюта ҳамда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик олтин қуймалар ва олтин-кумуш тангаларни Қозоғистондан олиб чиқиш тақиқланди.
Шу кунгача 10 минг доллардан ортиқ нақд валютани декларациялаб, 100 минг доллардан ортиқ валютани эса келиб чиқиш манбаини кўрсатиб Қозоғистондан олиб чиқиш мумкин эди.
Кейинги кунларда вазиятдан фойдаланиб иттифоқдаги Россия субъектлари Қозоғистондан оммавий тарзда нақд валюта олиб чиқиб кетиши ҳолатлари жуда кўпайиб кетган эди.
Ҳозирги кризис ҳолат учун тўғри қарор.