17K48Telegramda ochish
Ноқонуний йўл билан нақд валюта олиб чиқишга уринишлар фақат кўпаймоқда Конфликт бошлангандан буён нақд валюта транзити ҳаракатлари тўхтатиб қолингани борасидаги бундай хабарларга ҳар куни гувоҳ бўлмоқдамиз. Россияда валюта бозори чекловлари кучайиб бораётгани, Ўзбекистон ва қолган дунёнинг халқаро пластик карталаридан Россияда фойдаланиб бўлмаслиги, курс фарқи бўйича арбитраж мавжудлиги, мана бугундан бошлаб Россияга пул ўтказмалари фақат рублда берилиши муносабати билан нақд валютани олиб чиқишга уринишлар кўпайиб бораверади. Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin