Рублнинг "узилиши"
Мана бир неча кундан буён доллар/рубль курси халқаро платформаларда ва Москва биржасида фарқланиб турипти.
Москва биржасида валюта савдолари майдончаси Москва вақти билан 10:00да очилади. 19:00да майдонча ёпилади.
Айнан соат 10:00да доллар курсининг кескин тушиб кетишини, Москва биржаси ёпилиши билан, соат 19:00да доллар курсининг кескин ошиб кетишини қуйидаги графикдан кўриш мумкин. Роппа-роса соат 10:00 ва 19:00да рублнинг "узилиши" юз бермоқда.
Нима демоқчиман. 24 февралдан кейинги Москва биржаси бу аввалги Москва биржаси эмас, унга жуда кўп валюта талаби ҳоcил қилувчиларнинг кенг тоифаси киритилаётгани йўқ. Бошқача айтганда, биржа ёпиқ дўкондай ишлаяпти, дўконга фақат ўзаро танишлар, рухсат этилганлар қўйилмоқда.
Шу маънода, Москва биржасида "чизилаётган" доллар курсига асло ориентир олмаслик керак. Бу искажение, яъни хатолик яратади. Айнан мана шу биржадаги савдолар бўйича Россия Марказий банкининг расмий курси "чизилмоқда".
Йўқотишларни олдини олиш учун тижорат банклари, импортчилар ва экспортчиларга кечқурун соат 19:00дан эрталаб соат 10:00гача бўлган курсга ориентир олишни маслаҳат бераман.
@the_bakiroo