Халқаро платформаларда рубль кунни қулаш билан бошлади
Москва биржаси очилиши маҳаллий вақт билан соат 10:00гача қолдирилди. Пул бозорида ва валюта репоси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилмаслиги эълон қилинди.
Халқаро платформаларда кун очилиши рублнинг қулаши билан бошланди. Ликвидликнинг ҳаддан зиёд камлиги шароитида доллар/рубль жуфтлиги 116дан ўтмоқда. Волатиллик ҳаддан зиёд юқори.
Москвадаги айирбошлаш шохобчаларида доллар 120-153 рублгача бўлган курсда сотилмоқда.