Охирги 2 йилдаги "иккинчи қора оққуш"
Украина атрофидаги воқеалар давомийлигига қараб қатор макроиқтисодий прогнозларга тузатишлар киритишга тўғри келади.
ЯИМ ўсиши, инфляция, ташқи савдо, инвестициялар, таргетлар, бюджет, қисқа ва ўрта муддатли ориентирлар, табиийки ўзгаради. Афсуски, яхши томонга эмас.
Ўзбекистон охирги 2 йилда иккинчи марта бизга боғлиқ бўлмаган, ҳеч ким кутмаган "қора оққушлар"га дуч келмоқда. Аввалги - коронавирус билан боғлиқ хатарлар энди арий деганида, янги - минтақавий ва глобал уруш хавфи кун тартибига чиқди.
Бизга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳолда ислоҳотлар секинлашади, эҳтиёткорлик ошади, бозордан қайтишга чақириқлар, эркинликнинг чегаралари тартиблаш кучаяди.
@the_bakiroo