Йил охирида шимолдан ватанга қайтадиган меҳнат мигрантларимиз бироз енгил тортса бўлади. Рубль курси мустаҳкамлана бошлади ва бугунги савдоларда бир доллар 20 ноябрдан бери биринчи марта 100 рублдан пастлаган ва ҳатто 98,5 рублгача арзонлашган. Ўтган ой максимумларида доллар курси 115 рублдан ошганди. Рублнинг мустаҳкамланишини ўтаётган ҳафта Россия Марказий банки 2024 йил охиригача ички валюта б
Rossiya Markaziy Banki
Банклар ва молия институтлариРоссия Марказий банки 2024 йил охиригача ички валюта бозорида валюта сотиб олишни тўхтатишини эълон қилди. Бюджет қоидаси бўйича Марказий банк Молия вазирлиги сотадиган валютани сотиб олиб келади. Мана шу қоидалар йил охиригача тўхтатиб турилади. Натижада бозорда валютага талаб кўпроқ қондирилади. Регуляторнинг баёнотидан кейин рубль мустаҳкамлана бошлаган. Ҳозирда доллар/рубль жуфтлиги бўйича б
Бугунги савдолар давомида халқаро платформаларда бир доллар учун 114 рублгача таклиф этилган. Москва биржасида юань курси 15 рублгача етган (санкция остидаги Москва биржасида долларда савдо қилинмайди). Ҳозирча Россия Марказий банки ҳам, ҳукумати ҳам жиддий чораларга ўтгани йўқ. Кузатувчилар валюта тушумини сотиш ва назорат қилиш билан боғлиқ талаблар янада кучайтирилиши мумкинлигини айтишмоқда.
Украинага босқинни молиялаштирувчи, қонхўр агрессорнинг нефть ва газдан олаётган даромадларини ҳарбий мақсадларга каналлаштирувчи ва қайта тақсимловчи Газпромбанк АҚШ санкцияларига киритилган. Газпромбанкдан ташқари SDN рўйхатга яна БКС-банк, Центрокредит, ДОМРФ, Братский народный банк, Энерготрансбанк, Кремлевский, Итуруп, Синара каби 50дан ортиқ пули ва қўли қонга ботган банклари ва шўъбалари
Бунданда юқорироқ ставка 22 йил аввал, 2002 йилда қайд этилган эди. 2,5 йил аввал Россиялик агрессорлар Украинага бостириб кирганида ҳам ставка 20%гача кўтарилган эди. Россия Марказий банки ўз қарорини инфляцион омиллар кучайиб бораётгани билан изоҳлаган ва ставка янада оширилиши мумкинлигига ишора берган. Гарчи инфляция билан боғлиқ хатарлар мавжудлиги тўғри бўлсада, регуляторнинг бу тушунтириши
Ўтган йили октябрдаги қулашлардан кейин долларнинг рублга нисбатан биржадаги қиймати яна 94дан ошди. Мажбурий сотув билан боғлиқ чекловлар жорий қилингач ва нефть нархини кўтарилиши ўтган 6 ой давомида доллар курсини 88-92 рубль оралиғида ушлаш имконини берди. Сайлов ёрлиқли махсус операция якунлангач, рублнинг барқарорлиги кутилганидек, яна оқсай бошлади. Ҳаттоки нефтнинг 90 доллардан қимматлага
Улардан ўрнак олмаслик керак Йирик экспортчилар учун валюта тушумини мажбурий сотиш бўйича апрелгача амал қиладиган вақтинчалик талаблар яна чўзилиши ва ҳатто доимийга айланиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб маълум қилмоқда. Ўтган йили октябрда 6 ой муддатга алоҳида компаниялар учун валюта тушумини репатриация қилиш ва Россия ички бозорида мажбурий сотиш тартиби жорий қилинган э
Россия Марказий банки асосий ставкани кутилганидан ортиқ даражада кўтарди Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 2 фоиз бандига, 15%гача кўтарди. Кутилмалар ставкани 1 фоиз бандига оширилишини кўрсатаётганди. Регулятор ўз қарорини инфляцион кутилмалар юқори даражада қолаётгани билан изоҳлаган. Шунинг учун қаттиқ пул-кредит сиёсатини узоқроқ муддат ушлаб туриш лозим деб ҳисобланилмоқда. Р
Россия Марказий банки кенгашининг навбатдаги 27 октябрга мўлжалланган йиғилишида асосий ставкани яна кўтариш тўғрисида қарор қабул қилиниши айтилмоқда. Қаттиқлашиш давом этиши эҳтимолини мутлақ кўпчилик кутмоқда. Регулятор ставкани бир фоиз бандига, 14%га ошириши консенсус ўлароқ қабул қилиниши мумкин. Кутилмалар рубль курсига таъсир кўрсатишни бошлаган. Бугунги биржа савдолари бир доллар учун 95
Ярим тунда эълон қилинган фармоннинг ҳамма тушунган шаклидан ташқари моҳиятга оид яна икки муҳим жиҳати бор. Уларнинг иккиси ҳам ғирт совокча, антибозор чоралар. Демак, энди экспортчилар оладиган ва сотадиган валюталари тўғрисидаги режа-графикларини Марказий банк ва Росфинмониторингга тақдим этишга мажбур. Рўйхатга тушган экспортчи компанияларга Росфинмониторинг кураторлари тайинланади. Кураторла
Лекин бу рублга ёрдам бермайди Келаси ҳафтадан бошлаб Россия Марказий банки кунлик валюта интервенцияларни қарийб 10 баробарга 21,4 млрд.рубль эквивалентигача оширмоқчи. 22 сентябргача давом этадиган мақсадли интервенцияларнинг умумий ҳажми 150 млрд рубль ёки 1,5 млрд доллар атрофида бўлади. Россия Марказий банки ихтиёрида бўш доллар қолмаган, шунинг учун интервенциялар юанни сотиш орқали амалга
Нефть котировкалари етти ойлик максимумларга (89 доллар) яқинлашганига қарамай, бу рубль курсининг барқарорлашувига ёрдам бермаяпти. Доллар/рубль қиймати яна 97дан ошди. Онлайн ва пул ўтказмалари платформалари долларни яна 100 рублдан ҳисоблашишмоқда. Фақат Россия Марказий банки мажбурий сотувни тиклаши ёки ҳукумат импортга божлар ё нотариф тўсиқларнинг кўпайтиришигина вазиятни бир муддатга барқа
Россия капитал ҳаракатининг назоратини тикламоқчи, бу масалан, мулк, бизнес ва акция/улушларни сотишдан олинган тушумларни конвертация қилиб олиб чиқиб кетишни расман чеклаш ёки ҳукумат рухсати билан олиб чиқиб кетиш режимига қайтиш дегани. Bloomberg нашрининг манбалари бу ҳақдаги муҳокамалар охирги кунларда жуда жиддий ва юқори эшалонларда амалга оширилаётганини қайд этишмоқда. Украинага босқин
Россия Марказий банки асосий ставкани 3,5 фоиз бандига, 12,0%гача кўтарди. Кеча бу ҳақда анонс ва сиздиргилар тарқатилганди. Асосий ставка бўйича кейинги қарор 15 сентябрда қабул қилинади. Регулятор ўз қарорини импортга нисбатан ўсиб бораётган талаб фонида рублга босимнинг кучаяётгани ва инфляция рисклари билан изоҳлади. Марказий банк валютани тартибга солишга оид бошқа режаларини эълон қилмади.
Россия Марказий банки эртага фавқулодда йиғилиш ўтказишини эълон қилди. Унда хусусан асосий ставкани қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Регулятор сиздиргиларида ставкани 10,5%гача оширилиши, экспорт тушумидан мажбурий сотув нормалари қайта тикланиши айтилмоқда. Ушбу хабарлар фонида биржа савдоларида доллар курсининг 102 рублдан 97,75 рублгача арзонлашиши юз бермоқда. Айни дамда ва эрт
Соф фундаментал омилларга кўра, йўқ. Чунки Россиянинг ташқи савдо баланси ярим йил якунларига кўра 20,2 млрд доллар профицит билан якунланган холос. Солиштириш учун ўтган йилнинг шу даврида профицит 7,3 баробарига кўп, 147 млрд.долларни ташкил этган. Ўтган 6 ойда экспорт 33%га қисқарган бўлса, импорт 20%га ошган. Ва импортнинг ўсиши тобора тезлашмоқда. Июнь ойида ҳатто ташқи савдо баланси дефицит
Углеводородлар экспорти билан боғлиқ чекловлар рублнинг динамикасида янги трансформациялар ясамоқда. Олдин ҳам ёзганимиздек, янги реалликларда Россия ҳукумати учун кучли рубль ўтган йилдагидек мақсадларга етишга тўсқинлик қилади. Содда қилиб айтганда, ўтган йили Россия валюта сиёсатини импорт санкцияларига қарши курашиш белгилаган бўлса, бу йил экспорт санкцияларининг товони ва бюджет мувозанатин
Ҳа. Қаерда? Россияда! Кўпчилик ўйлаши мумкин, ўзи банк қонунчилиги доимий тарзда бузилиши, кредиторлар ва омонатчилар манфаатларига зид ҳаракатлардан кейин тортиб олинган лицензия яна қайтариб берилиши мумкинми? Бу имконлими ўзи? Ўзбекистон тарихида, масалан, бундай расмий прецедент бўлмаган. Ўша қора туш дейилган замонда ҳам. Постсовет маконида ва ривожланган ғарбда ҳам бундай ҳодиса жуда кам уч
2022 йилда рубль курсининг динамикаси ва прогнозлари ҳақида бозор омилларидан келиб чиқиб гапириш маънога эга бўлмай қолди. Март ойидан буён рубль курси фақат сиёсий, ҳарбий ва маъмурий омилларнинг кучли таъсирида, шунингдек, Россия ҳукуматининг, Россия Марказий банкининг бирламчи мақсадларидан келиб чиқиб шаклланмоқда. Уруш бошлангандан кейинги чекловлар Россия олдига импорт учун янги каналларн
Украинага уюштирилган агрессиядан кейин тўкилиб тушиши кутилган Россия иқтисодиёти каркасларини сақлаб қолишда ҳаддан ташқари муҳим рол ўйнаган Россия Марказий банки 2023-2025 йиллар учун пул-кредит сиёсати асосий йўналишларини қайтадан янгилаган. Олдинга ўтиб айтиш жоизки, молиявий доираларда тан олинган профессионал ёндашувга эга Марказий банк раҳбарияти рус босқини келтираётган одамхўрлик, зўр