Рублнинг оғаси энди юань
Углеводородлар экспорти билан боғлиқ чекловлар рублнинг динамикасида янги трансформациялар ясамоқда. Олдин ҳам ёзганимиздек, янги реалликларда Россия ҳукумати учун кучли рубль ўтган йилдагидек мақсадларга етишга тўсқинлик қилади. Содда қилиб айтганда, ўтган йили Россия валюта сиёсатини импорт санкцияларига қарши курашиш белгилаган бўлса, бу йил экспорт санкцияларининг товони ва бюджет мувозанатини таъминлаш рубль курсини белгилашгда асосий омилга айланади.
Лекин кўпчилик ўрганиб қолганидек, буёғига доллар/рубль жуфтлиги динамикасига қараб хулоса қилмаслиги керак (гарчи доллар курси ошишда давом этаётган бўлса ҳам). Зеро Россия Марказий банки регулятор ўлароқ доллар захираларига эга эмас. Марказий банк ва ФНБ (Миллий фаровонлик фонди) ихтиёрида асосан юань захиралар қолган. Демак, интервенциялар ҳам асосан юань воситасида юз беради.
Ҳафта давомида Россия Марказий банки ва Молия вазирлиги юань сотувларини амалга оширмоқда. Лекин шунга қарамай юаннинг рублга нисоби юқорилашда давом этмоқда. Москва биржасида бугунги савдолар очилиши олдидан юань/рубль жуфтлиги 9 ойлик максимум 10,80га етган ва эҳтимолки бу охири эмас.
Россиянинг Хитойга стратегик қарамлиги хом-ашё экспорти ва кенг импорт каналларидан ташқари энди валюта борасида ҳам аниқ тиниқ шакллана бошламоқда. Ва бу боғлиқлик илгаригидек кросс доллар воситасида эмас, тўғридан тўғри.